1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Устозлар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга устозлар таълим ва тарбия беришган

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган гап бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида мураббийларига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Ҳаёт бор экан, устоз касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди. Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Яратилаётган имкониятлар туфайли Ўзбекистон ёшлари турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда.

Бундай улкан ютуқларни биз аввало сизлар каби фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати натижаси сифатида қабул қиламиз”, – деган сўзлари фикримизнинг яққол мисолидир.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни самимий муборакбод этади, уларга сиҳат-саломатлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайди. Сизларнинг машаққатли, аммо шарафли бўлган меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин! Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *