27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси жамоаси 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан шу соҳада фаолият юритиб келаётган барчани чин қалбдан самимий табриклайди.

Ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларини кенг ёритишда ўз бурчиннгизни сидқидилдан адо этиб келаётганингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилик билдиради.

Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни ва сизларнинг ижод маҳсулингиздан баҳраманд бўладиган жамики муштарий ва мухлисларингизни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *