40 ёшдан ошган ходимлар ёшларга нисбатан ақллироқ ва креативроқ бўлишади — Ҳарвард олимлари

USA Today томонидан яқинда ўтказилган сўровномага кўра, иқтидорларни ахтараётган иш берувчилар Х-авлод вакиллари (1960 йилдан 1979 йилгача туғилганлар)га нисбатан миллениаллар (1981 йилдан 1996 йилгача туғилганлар)ни икки марта кўпроқ ёллашлари ойдинлашган.

Фото: Getty Images

Бунга сабаб миллениаллар камроқ иш ҳақи учун кўпроқ ишлашга рози бўлишлари, деб тушунтирилмоқда. Бироқ, бундай ёшларга ёпиштирилган стереотипга кўра, уларнинг ақли Х-авлод ва бэйбибумерлар (1940-1959 йилларда туғилганлар)га нисбатан теранроқ.

Бу стереотипни 13 йил аввал Марк Цукерберг «ёш йигитлар шунчаки ақлли», дея бехижолат мустаҳкамлаган-қўйган.

Дарҳақиқат, ақлий фаолиятнинг айрим кўринишлари борки, улар ёшликда ўзининг чўққисига чиқади. Масалан, қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги янги ахборотни қабул қилиш имконияти.

Бироқ, Ҳарварддаги олимларнинг исботлашича — Х-авлод вакиллари устидан чизиқ тортишга шошмаслик керак. 40 ёшдан 50 ёшгача бўлган (ва ундан катта) ходимлар ақлий фаолиятининг камида учта соҳасида бошқа авлод вакилларидан ўзиши мумкин, деб ёзмоқда Inc.com.

Математика

Арифметик масалаларни ечиш қобилияти ёш ўтган сари кенгаяди. Бир қараганда хаёлда тезгина ҳисоб-китоб қилиш қобилияти бефойда устунликдек кўринади. Бироқ, инсон бир неча сония ичида бир нечта йирик сонни қўша олса, демак у бошқаларга нисбатан статистика ва рақамларга боғлиқ фактлар билан яхши ишлай олади. Бундай ходим катта эҳтимоллик билан, айтайлик, иш билан боғлиқ жадвалларда очиқ хатоларни топа олади.

Масаланинг моҳиятигача етиб бориш

Фақат 50 ёшга яқинлашган ва ошган кенг фанлар доираси бўйича кўплаб фойдали билимларга эга бўлади. Уларда мураккаб ўзаро боғлиқликларни яхшироқ англаш имконияти пайдо бўлади ва асосийси — улар ҳақида бошқаларга тушунарли қилиб ҳикоя қилиб бера олишади. Бу катта авлод вакиллари ўзларининг ёш ҳамкасбларига нисбатан яхшироқ мураббий бўла олишини тушунтира олади. Гарчи ёшлар ўз ишининг ҳақиқий ва тенгсиз устаси бўлса ҳам.

Ижод ва креативлик

Шубҳасиз, тарихда одамлар ўзининг энг яхши асарларини ёшлик чоғида яратганига мисоллар мўл. Бироқ айнан катта авлод вакиллари янада ижодкорроқ бўлишлари ойдинлашмоқда. Ижодий салоҳият инновациялар манбайи бўлгани сабабли, глобал рақобат шароитида ўз позицияларини сақлаб қолмоқчи бўлган компаниялар 40 ёшдан ошган номзодларга диққатлироқ бўлишлари керак. Х-авлод ва бейбибумерларни ҳисобдан чиқариб ташлаш керак эмас, дейишмоқда олимлар.

Аввалроқ Inc. миллениаллар ўзидан аввалги авлод — бэйбибумерларга нисбатан саломатлигини тезроқ йўқотаётгани ҳақида маълумот берган эди. Ёшлар орасида ўлим даражаси уларнинг ота-оналарининг шу ёшига нисбатан 40 фоизга кўпроқдир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort