5х5 футбол: Бронза медаллари Бухоро вилояти футболчиларига насиб этди

Жиззахда кўзи ожиз спортчилар ўртасида ўтказилаётган 5х5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтди. Унда Бухоро ва Навоий вилояти жамоалари ўзаро майдонга тушди.

Бронза медаллари учун кечган учрашувда 2:0 ҳисобида бухороликларнинг қўли баланд келди.

Бугун шунингдек Самарқанд ва Қашқадарё жамоалари ўртасида финал ўйини бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *