5х5 футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

16-20 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Жиззаҳ шаҳрида бўлиб ўтган кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Унда мамлакатимизнинг барча худудларидан 10 та жамоа ва 100 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувлар якунига кўра, Қашқадарё ва Самарқанд вилояти жамоалари ҳал қилувчи финал учрашувига етиб келди. Ўйиннинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда ғолиблик Қашқадарё вилояти жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими Жиззах шаҳар амфитеатрида катта тантана тарзида ташкил этилди. Ушбу маросимда юртимизнинг таниқли санъаткорлари ҳам ўз куй-қўшиқлари билан йиғилганлар кайфиятига кайфият қўшди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *