ATP. Рублёв фаворитдан устун келди

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. 4-куннинг илк беллашувида россиялик Андрей Рублёв ва австриялик Доминик Тим кортга чиқди.

2 сет давом этган баҳс кутилмаганда Рублёвнинг сенсацион ғалабаси билан якунланди. Дастлабки сетни осонликча ўз фойдасига ҳал этган рус спортчиси кейингисида катта қийинчиликка дуч келди. Бу учрашувда ўзига ўхшамаган Тим 2 та муҳим ғалабадан сўнг, аутсайдерга мағлуб бўлди. Якуний ҳисоб: 6:2, 7:5.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *