IBSA голбол бўйича амалдаги қоидаларни 2021 йилнинг охиригача узайтирди

Халқаро кўзи ожизлар спорт турлари федерацияси (IBSA) голбол бўйича амалдаги қоидалар 2021 йилнинг охиригача узайтирилганини эълон қилди.

Ушбу ўзгариш Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг кейинги йилга қолдирилишини инобатга олган ҳолда амалга оширилди.

Айтиш керакки, 2018-2020 йилларда жорий этилган амалдаги қоидалар шу йил сўнггида ўз кучини йўқотиши ва мамлакат федерациялари, мураббийлар, спортчиларнинг таклиф ҳамда тавсияларига кўра ўзгартирилиши лозим эди. Энди, 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача бўлган муддатда ўтказиладиган Паралимпия ўйинлари ниҳоясига етгунича ҳеч қандай ўзгаришлар киритилмайди.

Голбол бўйича қоидаларни кўриб чиқиш ва ўзгартириш 2021 йилнинг 1 январидан то 2024 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатда давом этади. Бундан кўриниб турибдики, Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида ҳам қоидалар ўзгаришсиз қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort