Жаҳон кубогида парадзюдочиларимизга тенг келадигани топилмади

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тбилисида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида мувоффақиятли иштирок этди.
Мусобақанинг дастлабки кунида 4 та медални қўлга киритган парадзюдочиларимиз, бугунги беллашувларда яна 3 та медалга сазовор бўлишди.

Ҳамюртимиз Ширин Шарипов +100 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда шоҳсупанинг енг юқори ўрнидан жой олган бўлса, Довурхон Караматов ҳамда Шариф Халилов мусобақанинг бронза медалигини қўлга киритди.

Якунда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Парадзюдо бўйича IBSA Жаҳон кубоги, Тбилиси, Грузия
-66 кг | Учқун Қуранбоев – олтин медаль
100 кг | Шарипов Ширин – олтин медаль
-60 кг | Шерзод Намозов – кумуш медаль
-66 кг | Ўткир Нигматов – бронза медаль
-73 кг | Феруз Саидов – бронза медаль
-81 кг | Довурхон Караматов – бронза медаль
-100 кг | Халилов Шариф – бронза медаль

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *