Парадзюдочиларимиз Тбилисида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда

Муваффақиятли ўтган IBSA Жаҳон кубогидан сўнг, парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тбилисида халқаро ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Грузия пойтахтида жам бўлган 20 дан ошиқ мамлакатдан ташриф буюрган парадзюдо усталари 3 кун давомида ўзаро тажриба алмашадилар.

Бош мураббий Шамсиддин Саидов қўл остидаги 12 нафар парадзюдочиларимиз 27 феврал куни юртимизга қайтиб келади.

Маълумот ўрнида, сўнгги Жаҳон рейтингига кўра 8 нафар парадзюдочимиз 2020 йилги Паралимпия ўйинларига йўлланма олиш арафасида турибди.

Терма жамоамиз вакиллари апрель ва май ойларида бўладиган Ноттингем ва Боку гран-приларида Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб боришади.

Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган парадзюдочиларимиз:

-60 кг: Шерзод Намозов

-60 кг: Фазлиддин Одилов

-66 кг: Ўткир Ниғматов

-66 кг: Учқун Қуронбоев

-73 кг: Феруз Саидов

-73 кг: Асилбек Бекмуродов

-81 кг: Довурхон Караматов

-90 кг: Шуҳрат Бобоев

-90 кг: Жалолиддин Авазов

-100 кг: Шариф Ҳалилов

-100 кг: Сулаймон Аллаев

+100 кг: Ширин Шарипов

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *