[:uz]Жакартада Ўзбекистон байроғи кўтарилди[:]

[:uz]Хабарингиз бор, 7 октябр куни Индонезияда III Пара Осиё ўйинлари старт олади. Ўзбекистон спорт делегацияси катта тайёргарлик билан мусобақа ўтказиладиган мамлакатга етиб келган. Ўйинлар бошланишига икки кун қолганида ҳамюртларимиз навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари, мураббийлар ва спортчиларимиз иштирок этишди. Ватанимиз мадҳияси садолари остида байроғимиз кўтарилди. Энди Жакартадаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳам ҳилпираб турибди. Маросим давомида Ватанимиз байроғи билан бир қаторда Сингапур, Ливан, Яман ва Манголия байроқлари ҳам кўтарилди.

Тадбир якунида Паралимпия шаҳарчаси мэри Рафик Хаким Радинал делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғаси туҳфа қилинди.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort