[:uz]Жахон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақада сузувчиларимиз 5та медални қўлга киритишдилар[:]

[:uz]Жорий йилнинг 27-30 апрел кунлари Буюк Британиянинг Шеффелд шахрида паралимпиянинг сузиш спорт тури бўйича Жахон серияси туркумига кирувчи Халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 45та давлатдан 575та спортчи иштирок этиб, улар орасида 6 нафар Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам совринли ўринлар учун куч синашдилар.
Хамюртларимиз ушбу нуфузли халқаро мусобақада 3та олтин, 3та кумуш, 3та бронза жами 9та медални қўлга киритдилар. Жумладан Хорлин Дмитрий 200м. комплекс сузишда (02:16.14), 400м. эркин сузишда (04:11.41) ва 100м. баттерфляй усулида сузишда (00:59.21) натижалари билан 3та олтин медалга эга бўлди. Турсунхўжаев Музаффар 50м. ва 100м. эркин сузишда (00:24.40) ва (00:53.70) натижалари билан 2та кумуш медали сохиби бўлди. Аёллар ўртасида кечган бахсларда эса хамюртимиз Тошпўлатова Шохсанам 50м. эркин усулида (00:28.08) натижаси билан бронза медални ва 200м. комлекс сузишда (02:26.62) хамда 100м. баттерфляй усулида (01:05.51) натижалари билан 2 та кумуш медалини қўлга киритди. Яна битта қизимиз Амилова Фотима 100м. брасс усулида (01:15.12) натижаси билан бронза медали сохибаси бўлди.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort