[:uz]Парадзюдо: Ўзбекистон Туркиядаги Жахон кубоги мусобақасида етти медални қўлга киритди[:]

[:uz]Парадзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 20−23 апрел кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жахон кубогида еттита медални қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз битта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишди.
Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган бахсларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг) олтин медал, Ширин Шарипов (+100 кг), Феруз Сайидов (-73 кг), Нурбек Мирзаев (-81 кг) кумуш медал ва Ўткир Ниғматов (-66 кг) бронза медал соҳибларига айланишди.
Ферузахон Юсупова (+70 кг) финалда Жанубий Корея вакили Парк Хайонгга имкониятни бой бериб, мусобақа вице-чемпионига айланди. Севинч Салаева (-52 кг) озарбайжонлик Севда Валиевадан мағлубиятга учраб, бронза медали билан чекланди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий бахсларда жамоаларимиз иккинчи ўринни эгаллашди.
Этиб ўтишимиз жоизки, мазкур нуфузли мусобақада 35та давлаттан 224 дунёнинг энг кучли паралимпия спортчиси иштирок этишди.[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort