[:uz]Паралимпия совриндорлари ва уларнинг устозлари давлат мукофотлари билан тақдирланди[:]

[:uz]Паралимпиячилар, уларнинг мураббийлари ва Ўзбекистон спорт арбоблари медаль ва орденлар билан тақдирланди.\r\nЎзбекистон паралимпия термаси аъзолари ва уларнинг мураббийлари давлат мукофотлари билан тақдирланади. 22 сентябрь куни Президент в. б. Шавкат Мирзиёев, «Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.\r\nСузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — Фотимахон Амилова, Нозимахон Каюмова, енгил атлетика бўйича — Фирдавсбек Мусабеков, Александр Свечников, Адилжан Тулендибаев, сузиш бўйича — Шерзод Намозов, дзюдо бўйича — Уткиржон Нигматов, Хусниддин Норбеков «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.\r\nСузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Нодирбек Абдуллаев, Сардор Абдухоликов, енгил атлетика бўйича — Равшанбек Амилов, Шухрат Тўраев, сузиш бўйича — Расул Саидов, дзюдо бўйича — Елена Свечникова, Илхом Халиков, Игорь Шишков «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвонига муносиб кўрилди.\r\nДзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳайитжон Алимова, енгил атлетика бўйича — Сафия Бурханова, сузиш бўйича — Муслима Одилова, Кирилл Паньков «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усманов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари билан тақдирланди.\r\nСузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Рустамжон Амилов, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Умид Ахматджанов, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Олег Бучинцев, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори, Ўзбекистон терма жамоасининг комплекс илмий гуруҳ раҳбари Шаакрам Исроилов, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Людмила Лисовская, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Кахраман Нуруллаев, сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Дмитрий Паньков «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.\r\nЕнгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мансур Абдирашидов, Дониёр Салиев, Миран Сахатов, Фахриддин Хамраев, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шухрат Бобоев, Ширин Шарипов, пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аҳрор Бозоров, ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Ибрагимов, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Турсунпашша Нурметова, Гулрух Рахимова, Феруз Сайидов, Севинч Салаева,Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шохсанамхон Тошпулатова, Музаффар Турсунхўжаев, Дмитрий Хорлин «Жасорат» медали билан тақдирланди.\r\nЕнгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Замира Амирова, Анна Казакова, Ирина Пак, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси бош котиби Омон Гафуров, ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Наталья Ефимова, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Барно Жураев, Альфия Ибрагимова, Шамсиддин Сайидов, Тахир Файзиев, сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Саъдуллахон Лутфуллоҳ, мураббий Сергей Хорлин, пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фазлиддин Умирзоқов «Жасорат» медали билан мукофотланди.\r\n[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort