[:uz]Стол тенниси бўйича юртимизнинг таниқли эстрада ва кино юлдузлари ўртасида “Паралимпия Кубоги” мусобақасини ўтказди.[:]

[:uz]Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жорий йилнинг 12-апрел куни стол тенниси бўйича юртимизнинг таниқли эстрада ва кино юлдузлари ўртасида “Паралимпия Кубоги” мусобақасини ўтказди.
Мазкур мусобақада 50 га яқин санъаткорлар хамда Рио- 2016 XV ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари иштирок этдилар. Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирда элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари билан барчани кунглини хушнуд этдилар.
Тадбир cўнгида ғолиб бўлган иштирокчига Ассоциация томонидан Паралимпия Кубоги, совриндорларга эса эсталик совғалари топширилди.

[:]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *