Uzbekistan Airways учта чартер рейсини амалга оширади

Чиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways филиалининг кассасида тўлаган пул миқдори билан солиштириш тавсия қилинган.

Uzbekistan Airways бир қатор чартер репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания хабарига кўра, қуйидаги қатновлар мўлжалланмоқда:

– Тошкент – Минск – Тошкент – 2020 йил 24 ва 31 август кунлари;
– Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент – 2020 йил 27 август куни;
– Тошкент – Франкфурт – Тошкент -2020 йил 21 ва 28 август кунлари.

Ушбу йўналишлар бўйича авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales Марказий сотувлар офисида ҳар куни соат 9:30дан 18:00гача йўловчининг ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслик сўралган.

Чиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways филиалининг кассасида тўлаган пул миқдори билан солиштириш тавсия қилинган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *